Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли актёр ва режиссёр Турғун Азизов оламдан ўтди

Таниқли актёр ва режиссёр Турғун Азизов оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди.

Турғун Азизов 1934 йилнинг 30 ноябрида Тошкентдаги Сарёғчи (ҳозирги Бешқайрағоч) маҳалласида туғилган. 1956 йили аввалги Ўзбекистон Давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаб, шу йили ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қабул қилинган. 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Шунингдек, у «Меҳнат-шуҳрати» ордени (2001 йил) соҳиби ҳам ҳисобланади.

Асосий роллари: Фердинанд («Макр ва муҳаббат»), Илёс («Сарвқомат дилбарим»), Эйдзи («Ўғирланган умр»), Марк Туйск («Оқпадар»), Ниёз («Номаълум киши»), Йўлчи («Қутлуғ қон»), Ғофир («Бой ила хизматчи») ва бошқалар.

Режиссёрлик ишлари
«Меҳробдан чаён» – Абдулла Қодирий
«Чимилдиқ» – Эркин Хушвақтов
«Машраб» — Эркин Хушвақтов
«Океандаги етти қичқириқ» — Алехандро Касона

Фильмлардаги роллари
«Мафтунингман» Ю.Аъзамов – Бакир Назаров
«Одамлар орасида ёлғиз» К.Ёрматов – Амир Насрулло

Маълумотларга кўра, марҳумнинг жанозаси эртага, 23 январ куни «Минор» масжидида ўқилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг