Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиота шифохонасидаги реанимация бўлими жанг майдонига айланган (видео)

Зангиота шифохонасидаги реанимация бўлими жанг майдонига айланган (видео)

Видеодан кадрлар

«O‘zbekiston-24» телеканали ижодкорлари ССВ матбуот хизмати билан ҳамкорликда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасидан репортаж тайёрлади.

Ушбу муассасанинг реанимация бўлими бугун «COVID-19» инфекциясига қарши чинакам жанг майдонига айланган. Бу ерда даволанаётган кўпчилик беморларнинг ягона орзуси бор: у ҳам бўлса, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олишдир.

Афсуски, ҳамма ҳам шу орзуга ета олаётгани йўқ.

Бугун бу ерда ҳомиладор аёллар, норғул йигитлар, мурғак гўдаклар, қўйингки, турли ёшдаги беморлар ҳаво етишмаслиги, нафас қисиши каби оғир ҳолатда ўлим билан олишмоқда.

Аччиқ бўлса ҳам айтиш керак, шифокорларнинг ҳар қанча уринишларига қарамай, айрим беморларнинг охирги қадамлари шу масканда қолмоқда...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг