Японияда ўлим жазосига ҳукм қилинганлар ҳам коронавирус туфайли молиявий ёрдам олишади
SARS-CoV-2 пандемияси туфайли аҳоли билан бир қаторда қамоқхонадаги японлар ҳам молиявий ёрдам олишади — бу ўлим жазосига ҳукм қилинганларга ҳам тааллуқли, деди адлия вазири Масако Мори Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Билишимча, ахлоқ тузатиш муассасаларидаги маҳбуслар ёрдам олувчилар рўйхатидан чиқарилмайди», — деди бошқарма бошлиғи. Бу ўлим жазосига ҳозирлик кўраётган жиноятчиларга ҳам татбиқ этилишини алоҳида урғулаб ўтган.
Япония ҳукумати мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига 100 минг йендан (тахминан 930 доллар) маблағ ажратишга кўрсатма берди. Уни олиш учун ариза тўлдириш керак. Расмийлар юқори даромадли японлар ушбу таклифдан фойдаланмаслигига умид қилишмоқда.
Жонс Хопкинс университети маълумотларга кўра (28 апрель, соат 16:30), Японияда 13,6 минг киши коронавирусга чалинган («Diamond Princess» круиз лайнерида касалланганлардан ташқари). 385 киши вафот этди. 1899 киши тузалди.
16 апрелдан бутун Япония ҳудудида фавқулодда ҳолат тартиби амалда. У камида 6 майгача давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter