Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда йўлбарс одамдан коронавирус юқтириб олди

Нью-Йоркда йўлбарс одамдан коронавирус юқтириб олди

Фото: «Pixabay»

Нью-Йоркдаги ҳайвонот боғида малай йўлбарси муассаса ходимидан коронавирус юқтириб олди. Йўлбарсда қуруқ йўтал ва иштаҳа пасайиши кузатилмоқда.

Ушбу ҳолат одамдан ёввойи ҳайвонга коронавирус ўтишининг дастлабкиси ҳисобланади. Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан 5 апрелда ҳайвонот боғи маъмурияти хабар берган.

Қуруқ йўтал аввал Нади лақабли йўлбарсда ва кейинчалик унинг қондоши бўлган Азулда кузатилган. Шу билан бирга икки амур йўлбарси ва учта Африка шерларининг соғлигида ҳам муаммо бор. Нади лақабли йўлбарсдан олинган тест натижалари унда коронавирус борлигини кўрсатди.

Касалликка қарамай, ҳайвонлар аввалгидек фаол бўлиб турибди, аммо уларда иштаҳа пасайиши кузатилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг