Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тана ҳарорати юқори бўлганларга алоҳида кабина ва қути ташкиллаштирилади

Тана ҳарорати юқори бўлганларга алоҳида кабина ва қути ташкиллаштирилади

Бу ҳақда Бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Сайловчилар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари ўртасида тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар аниқланган тақдирда, улар овоз бериш хонасига киритилмасдан овоз беришлари учун алоҳида ажратилган жойларда кўчма сайлов қутилари ва кабиналар ташкил этилди.

Қолавеса, тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар ҳамда касаллик аломатлари аниқланганлар учун алоҳида изолятор хоналари ҳамда сайлов биноларида тиббий хоналар ташкил этилди. Улар зарур дори-дармонлар ҳамда тиббий воситалар билан билан ҳам тўлиқ таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сайлов участкаларида карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жами 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди.

Ҳозирги кунда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тизимли ва марказлашган ҳолда ҳар бир сайлов участкасида зарарсизлантириш (дезинфекция) ишлари ўтазилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг