Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сербияда вакцинадан ножўя таъсир топганлар сони ҳисобланди

Сербияда вакцинадан ножўя таъсир топганлар сони ҳисобланди

Фото: «Severpost.ru»

Сербияда коронавирусга қарши эмланганларда ножўя таъсирлар пайдо бўлган ҳолатлар сонини ҳисоблаб чиқишди.  Ҳаммаси бўлиб 62 та салбий реакция қайд этилган

Бу асосан инъекция жойидаги реакциялар — оғриқ, шиш, қизаришдир.  Баъзилар уколдан кейин иситма, ҳолсизлик, чарчоқ ва бош оғриғидан шикоят қилганлар.

Ушбу аломатларнинг аксарияти Pfizer вакцинасидан фойдалангандан кейин содир бўлган — 35 ҳолат.  26 ҳолатда Sinophorm учун ножўя таъсирлар қайд этилган.  Спутник V вакцинаси билан боғлиқ фақат битта нохуш ҳолат кузатилган.

Ушбу маълумотларни маҳаллий телевидение орқали Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги (ALIMS) вакили Павле Зелич эълон қилган.  Сербия давлат регуляторининг маълумотларига кўра, шу кунгача 400 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг