Сербия президентининг ўғли коронавирус билан касалланди
Сербия президенти Александар Вучичнинг тўнғич ўғли — Данило Вучич коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда президентнинг ўзи «Instagram»да хабар берди.
Президент Вучичнинг айтишича, тўнғич ўғли Данило, ҳали ҳаммаси бошланганида, асло таслим бўлмоқчи эмаслигини билдирган. Ҳозир унинг ҳолати шундайки, инфекцион касалхонага ётқизиш зарурати туғилган.
Маълумот учун: айни пайтга келиб, Сербияда коронавирусни юқтириш бўйича 2666 та ҳолат аниқланган, вафот этганлар — 65 нафар, соғайиб кетганлар — 118 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter