Пекиндаги 55 кунлик сукут бузилди — аҳоли орасидан коронавирус чиқди
Коронавирус тугаб кетганига 55 кун бўлган Пекин (Хитой)да аҳоли орасида коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда «Global Times» хабар берди.
Пекинлик эркак ва унинг оила аъзоларидан яна икки нафари махсус шифохонага келтирилиб, назоратга олинган.
52 ёшли бу эркак касалхонага велосипедда бориб, тана ҳарорати юқорилигидан шикоят қилган. У ниқобда эди.
Унинг айтишича, охирги икки ҳафта давомида Пекиндан ҳеч қаёққа чиқмаган, бегоналар билан мулоқотда бўлмаган. Совуққа сезувчанлиги ошиб кетиб, дармонсизликдан қийналмоқда. Бироқ йўтал тутмаяпти, томоғи ва кўкрагида оғриқ йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter