Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон Ўзбекистоннинг эмланганлик сертификатини тан олади

Қирғизистон Ўзбекистоннинг эмланганлик сертификатини тан олади

Қирғизистон ҳукумати билан эмланганлик сертификатлари ўзаро тан олинди. Бу ҳақда Санэпидхизмат матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати миллий даражада COVID-19 пандемиясига қарши курашиш борасида, шу жумладан, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга ошираётган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни баҳолаган ҳолда, томонлар давлатларининг ҳудудини COVID-19 инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишидан юқори даражада ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган қатъий ва кенг кўламдаги чора-тадбирлар муҳимлилигини таъкидлаб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:

Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ, ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19гa қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан оладилар.

Ушбу келишув жорий йилнинг 26 мартидан кучга кирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг