Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда ҳар 17 дақиқада коронавирусдан ўлим ҳолати рўй бермоқда

Нью-Йоркда ҳар 17 дақиқада коронавирусдан ўлим ҳолати рўй бермоқда

АҚШда коронавирус касалига учраганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетди. Хабар қилинишича, Нью-Йорк шаҳрида ҳар 17 дақиқада ушбу касалликдан ўлим ҳолати рўй бермоқда.

Тиббиёт ходимларини чақириш 40 фоизга ўсган. Тез ёрдам хизматига ҳар куни 6,5 минггача қўнғироқлар бўлмоқда. Мурожаатлар ҳаддан ортиқ кўп бўлгани сабабли 170 кишини алоқада ушлаб туришга тўғри келяпти.

Нью-Йорк ўт ўчириш хизмати фуқаролардан тез ёрдамни фақат ўта зарур бўлганда, масалан юрак ёки нафас олиш йўлларида муаммо юзага келганда чақиришни сўрамоқда.

Хабар қилинишича, пайшанба ва жума кунлари Нью-Йоркда коронавирусдан 85 киши вафот этган. Шаҳарда ушбу касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганларнинг умумий сони 450 нафарга етди. Охирги маълумотларга қараганда АҚШ коронавирусдан касалланганлар сони бўйича биринчи ўринда бўлиб турибди. Мамлакатда 104,8 минг бемор бор. Иккинчи ўриндаги Италияда 86,5 минг нафар касалланганлар қайд этилган. Хитой бу борада учинчи ўринга тушиб қолди, мамлакатда 82 минг бемор мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг