Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга иссиқ ҳароратнинг таъсири ўрганилди

Коронавирусга иссиқ ҳароратнинг таъсири ўрганилди

Коронавируснинг тарқалиши иссиқ ҳаво ҳамда ултрабинафша нурлар таъсирида секинлашади. АҚШнинг Маунт Оберн касалхонаси мутахассисларининг тадқиқотида бу ҳолат аниқланган.

АҚШда COVID-19 билан касалланишнинг 2020 йил баҳор ойларидаги кўрсаткичларини таҳлил қилган олимлар коронавируснинг тарқалиши ёки аксинча, тарқалмаслигига таъсир кўрсатувчи омиллар сифатида ҳаво ҳарорати, ултрабинафша нурлар, намлик ва бошқа кўрсаткичларни келтиришган. Унга кўра, цельсий бўйича ҳарорат 10 даражадан баланд бўлганида инфекциянинг тарқалиши секинлашиши аниқланди.

Олимлар Цельсий бўйича 10 даражадан баланд ҳаво ҳароратида вируснинг нисбатан қисқа даврда яшаб қолиши мумкинлиги, шунингдек, SARS-CoV-2 заррачалари юқори ултрабинафша нурлари таъсирида фаоллашишдан тўхташини аниқлаган. Қолган омиллар, жумладан, ҳаво намлиги касаллик тарқалишига деярли таъсир кўрсатмайди, деган хулосага келинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг