Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан соғайганлар сони 150 нафардан ошди

Коронавирусдан соғайганлар сони 150 нафардан ошди

Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун коронавирус инфекциясига чалинган яна 7 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тузалганларнинг барчаси Наманган шаҳридан бўлиб, бир нафари Туркиядан Наманганга келган. Қолганлар эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 25 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 15 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 22 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар сони 153 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг