Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 22 миллионга яқинлашди.

Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 22 миллионга яқинлашди.

Фото: «Liter.kz»

Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 18 август тонгига келиб 21,8 миллиондан ошди. 188 мамлакатда пандемия ҳукм сурмоқда. Жонс Ҳопкинс университети сайтида берилган сўнгги маълумотлар бундан далолат беради.

Дунё бўйича ковид касаллари сони 21 826 342 нафарга етди. Касаллар сонининг суткалик ўсиши 212 минг нафарни ташкил этган. Пандемия даври қурбонлари сони 773 152 нафарга етган бўлса, 13,8 миллион киши касалликни енгиб ўтган.

SARS-CoV-2 вирусидан энг кўп азият чекаётган мамлакат — АҚШ (касалланганлар сони 5,4 миллион нафардан ошди). Иккинчи ва учинчи ўринларда Бразилия (3,35 млн.) ва Ҳиндистон (2,6 млн). Энг кўп қурбонлар ҳам шу уч мамлакатда: АҚШ — 170 мингдан ортиқ, Бразилия — 108 минг, Ҳиндистон — 51 минг.

Етакчи ўнликда, шунингдек, Россия, ЖАР, Перу, Мексика, Колумбия, Чили ва Испания жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг