Коронавирус: Африканинг қайси давлатларида вазият жиддийроқ?
Африкада коронавирусга чалинганлар сони 240 минг кишидан ошди, 6,4 минг киши вафот этди, дея хабар берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти минтақавий идораси.
ЖССТ маълумотларига кўра, Африка қитъасида COVID-19 ни юқтирганлар сони жами 240 295 кишини ташкил этади, инфекция қайд этилган 6412 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган. «РИА Новости»нинг ёзишича, эпидемия бошлангандан бери қитъада қарийб 110 мингдан зиёд одам тузалган.
Энг кўп касалланишлар сони ЖАР (70 038), Миср (42 980) ва Нигерия (16 085)да қайд этилган. Янги вирус туфайли энг кўп вафот этганлар Миср (1484), ЖАР (1480) ва Жазоир (767)да аниқланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича 7,6 миллион киши коронавирусга чалинган бўлиб, 427 мингдан зиёд киши касаллик туфайли вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter