Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Кореяда коронавирус йўқ: давлат раҳбари бунинг сабабини изоҳлади

Шимолий Кореяда коронавирус йўқ: давлат раҳбари бунинг сабабини изоҳлади

Фото: Марказий телеграф агентлиги

КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, Меҳнат партияси марказий қўмитаси ва одамларнинг бирдамлиги туфайли мамлакатга коронавирус кириб келишига йўл қўйилмаяпти. Бу ҳақда Марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин пайшанба куни КХДР Меҳнат партияси марказий қўмитаси сиёсий бюросининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этган.

«Давлат раҳбари олти ойлик фавқулодда эпидемияга қарши ишларни аниқ таҳлил қилиб бериб, дунёдаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқирозга қарамай, хавфли вируснинг ҳудудимизга кириб келишига юз фоиз тўсқинлик қилаётганимизни ва эпидемияга қарши барқарор вазиятни сақлаб қолаётганимизни айтди», — дейилади хабарда.

Ким Чен Иннинг таъкидлашича, бу партия марказий қўмитасининг узоқни кўра биладиган раҳбарлик қобилияти ва марказий партия қўмитаси фармойиши ва буйруғи билан ҳаракат қилаётган бутун халқнинг бирдамлиги туфайли эришилган шарафли ютуқ ҳисобланади.

Расмий маълумотларга кўра, Корея халқ демократик республикасида бирортаям коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг