Ҳиндистон коронавирусга қарши вакцинаси қачон тайёр бўлишини маълум қилди

Шу йил охиригача Ҳиндистон коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақда 23 август куни соғлиқни сақлаш вазири Харш Вардхан маълум қилган.
«Ҳаммаси яхши бўлишидан умид қиламан. Ҳиндистон шу йил охиригача коронавирусга қарши ўз вакцинасига эга бўлади. Ҳозирча биз кузатиш, синаш ва даволашга эътиборимизни қаратаётган бир пайтда олимларимиз коронавирусни иложи борича тезроқ енгиш учун вакцина яратиш устида ишлашмоқда», — деб ёзади у «Twitter»да.
Ҳиндистон тиббий тадқиқотлар кенгаши бош директори Балрам Бхаргавнинг сўзларига кўра, Ҳиндистонда «Bharat Biotech» ва «Zydus Cadila» компаниялари учта вакцина устида иш олиб боришмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter