Гаитида вазир коронавирус қурбони бўлди
Гаити ҳукумати ижтимоий масалалар вазири Эммануэль Кантавнинг коронавирусдан вафот этганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Ҳамкасбимиз, ижтимоий масалалар бўйича давлат котиби Эммануэль Кантав бугун эрталаб бизни тарк этди. У COVID-19 билан касалланганди», — деб ёзади алоқа масалалари бўйича давлат котиби Эдди Жексон Алексис «Twitter»даги микроблогида.
Жексон марҳум вазирни инсон ҳуқуқларининг чинакам ҳимоячиси сифатида таърифлаб, унинг оиласи ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Гаитида 3548 киши коронавирусга чалинган. Айни вақтда COVID-19 асоратлари туфайли 54 киши ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter