Еттита ҳудудда янги касалланганлар аниқланди

2020 йил 22 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 231 (+157) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмат хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 75 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 36 ёшли Ф.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 33 989 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 980 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 277 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter