Дания ҳукумати AstraZeneca вакцинасидан бутунлай воз кечди
Дания Инглиз-Швед AstraZeneca фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцина билан коронавирусга қарши эмлашни бутунлай бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб РБК хабар берди.
«Биз илмий хулосаларга асосланиб, вакцинани ишлатиш билан боғлиқ жиддий ён таъсирларнинг ҳақиқий хавфи мавжуд деган фикрга келдик. Шунинг учун биз уни эмлаш дастуримиздан чиқариб ташлашга қарор қилдик», — дейди бошқарма бўлим бошлиғи Серен Брострем.
Дания ҳукумати Европа Дори-дармон агентлиги берган (ЕМА) препаратнинг фойдаси потенциал хавфдан кўпроқдир, деган фикрига қўшилади. Шу билан бирга, бўлим миллий даражадаги эмлаш кампанияси пайтида Европа регуляторининг ҳар бир мамлакатда вазиятни алоҳида ҳисобга олишга даъватини эслатиб ўтади.
Шундай қилиб, Дания барча аҳоли гуруҳлари учун AstraZeneca вакцинасини қўллашни тақиқлаган биринчи Европа мамлакати бўлди.
Дания ҳукумати ушбу препаратни 11 март куни тўхтатиб қўйган эди. Бунга эмлаш оқибатида қон бузилиши ва бир неча ўлим ҳолатлари сабаб бўлган. Шундан сўнг мамлакатда бўйлаб эмлаш кампаниясида Pfizer/BioNTech ва Moderna вакциналари ишлатила бошланган.
Бундан ташқари, Австрия, Люксембург, Норвегия, Италия, Швеция, Финляндия ва бошқа кўплаб мамлакатлар AstraZeneca вакцинасидан вақтинча воз кечганликларини эълон қилишди.
ЕМА AstraZeneca билан эмлаш ва қон бузилиши хавфи ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини айтгандан сўнг қатор давлатлар эмлаш компаниясига қайта киришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter