Чирчиқда коронавирус юқтирган бемор билан мулоқот қилган 99 киши карантинда сақланмоқда (фото)
Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлган фуқаролар карантинда сақланмоқда.
Карантиндагиларнинг сони 99 нафар бўлиб, саломатликлари туну кун назорат қилинмоқда.
Ҳозирга қадар уларда COVID-19 вируси аниқланмаган.
Шифокорлар бинони тарк этмаган ҳолда навбат билан 24 соат давомида ишлашмоқда.
Назоратдаги шахсларга 59 та тиббиёт ходими бириктирилган. Бошқа касалхонадан қўшимча куч ҳам чақирилган.
Касалликда гумон қилинганлар 17 март санасидан бошлаб шифохонага ётқизилишга киришилган.
Барчасидан уч сутка давомида коронавирусни аниқлаш учун керакли тиббий таҳлиллар олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter