Чирчиқ шаҳрида коронавирус аниқланди. Шаҳар «қизил» ҳудудга киритилди
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга киритилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар берилган.
«Чирчиқ шаҳрини «ҚИЗИЛ» ҳудуд тоифасига кириши муносабати билан, барча блок-постлардаги назорат кучайтирилган ҳолда иш олиб борилиши кўзда тутилган. Автотранспорт воситаларини қатнови эрталаб 7:00 дан 10:00 га қадар ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар амалга оширилади.
Карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинг», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter