Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Британча» штамм юқтирган айрим болаларда касаллик оғир ўтяпти — Зангиота шифохонаси директори

«Британча» штамм юқтирган айрим болаларда касаллик оғир ўтяпти — Зангиота шифохонаси директори

Фото: РИА «Новости»

Юртимиздаги эпидемиологик вазият ўзгариши ортидан касалланиш ҳолатлари ортмоқда. 

ССВ Матбуот хизмати Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов айрим муҳим мавзуларда савол йўллади.

— Шифохонада ҳомиладор аёл ва болалар учун нечта ўрин ташкил қилинган ва ҳозирда қанча ҳомиладор аёл ва болалар даволанмоқда?

— Бугунги кунда коронавирус инфекциясининг мутацияларга учраши ва унинг кўплаб штаммлари аниқланаётгани пандемик вазиятни янада чигаллаштирмоқда. Хусусан, касалликнинг «британча» штамми болаларда ҳам кўп кузатилиб, айримларда эса касаллик оғир ўтмоқда.

Юртимизда ҳам жорий йил бошидан болалар ўртасида касаллик қайд этила бошлагач, Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида улар учун алоҳида ўринлар ажратилди. Жумладан, айни пайтда марказда 162 нафар 18 ёшгача бўлган бола даволанмоқда.

Шунингдек, муассасада ҳомиладор аёллар учун 158 ўринли туғруқ комплекси бўлиб, шундан ҳомиладорлар патологияси бўлими 146 та, реанимация бўлими 12 та ўринга мўлжалланган. Шу билан бирга, 30 ўрин чақалоқлар ва 6 ўрин реанимация бўлимига ажратилган. Ҳозирги кунда марказда 138 нафар ҳомиладор аёл ва 15 нафар чақалоқ даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг