Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш ҳудудда янги беморлар қайд этилди, 129 киши ўта оғир аҳволда

Беш ҳудудда янги беморлар қайд этилди, 129 киши ўта оғир аҳволда

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 24 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 065 (+119) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 99 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 59 ёшли Р.Ш. (эркак) ҳамда Ўртачирчиқ туманида яшаган 50 ёшли Д.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 34 987 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 249 нафари оғир, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг