Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AҚШ нега AstraZeneca вакцинасидан фойдаланмаяпти?

AҚШ нега AstraZeneca вакцинасидан фойдаланмаяпти?

Фото: «Google.com»

AҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши курашда AstraZeneca компанияси вакциналарини ишлатишга ҳожат йўқлигини маълум қилди.

Reuters агентлигига берган интервьюсида Фаучи ушбу вакцина борасида ҳали ҳам аниқ бирор дея олмаслигини таъкидлади.

«Бу ҳали ҳал қилиниши керак. Aммо мен бир қатор компаниялар билан тузилган шартномавий муносабатларни ҳисобга олган ҳолда бизда AstraZenecaга мурожаат қилмасдан барча эҳтиёжларимизни қондириш учун етарли миқдордаги вакциналар бор, деган умумий фикрга эгаман», — деди у.

Ҳозирда AҚШда Pfizer/BioNTech, Moderna ва Johnson & Johnson компанияларининг вакциналари фойдаланиш учун тасдиқланган.

Бир қатор Европа Иттифоқи мамлакатлари эмланганларда тромбоэмболик асоратлардан сўнг AstraZeneca препаратига қарши эмлашни тўхтатиб қўйишди. Европа регулятори ҳодисаларни текширмоқда, унинг натижаларига кўра препаратни доимий равишда қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг