1 миллион доза вакцина олиб келинди. Кимлар биринчи эмланади?

Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан юртимизда 3-босқич синовлари муваффақиятли ўтган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан юртимизга олиб келинди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Хитой янги вакцинани биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишгани билдирилган эди. 2021 йил 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Аввалроқ, 17 март куни мамлакатимизга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси ҳам олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳозирда эмлаш жараёнини бошлаш учун 3 минг 138 та эмлаш пунктлари ҳамда 862 та мобил бригадалари шай ҳолга келтирилган. Шунингдек, вакциналарни ташиш ва ҳудудларга етказиш учун ЮНИСЕФ 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини тақдим этган.
Жорий йилда COVID-19га қарши эмланиши кўзда тутилган фуқароларнинг хавф гуруҳларига кўра тақсимоти қуйидагича:
- 65 ёшдан 74 ёшгача бўлганлар;
- 75 ёшдан 84 ёшгача бўлганлар;
- 85 ёш ва ундан юқори бўлганлар;
- Тиббиёт ходимлари;
- Сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш);
- Мактаб ходимлари;
- Мактабгача таълим ходимлари;
- Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter