Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция-Марокаш: разведка ҳаммани огоҳлантирди

Франция-Марокаш: разведка ҳаммани огоҳлантирди

Фото: «Интерфакс»

Бугун тунда (соат 23:59 да бошланади) Қатардаги жаҳон чемпионати яримфиналида Франция ва Марокаш терма жамоалари тўқнашади.

Франция разведкаси (SCRT) эса бошқа бир тўқнашувдан огоҳлантирди. Яримфиналдан сўнг, унинг натижасидан қатъи назар, мамлакатда зўравонликлар кучайиб, футбол фанатлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар юзага келиши кутилмоқда. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги яримфиналда Аргентина Хорватияни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўлланма олганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг