Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австрия Италияга жанг таклиф қилди

Австрия Италияга жанг таклиф қилди

Фото: UEFAcom

Европа чемпионатида навбатдаги чорак финал эгаси аниқ бўлди. Италия қийинчилик билан ғалабага эришди.

Ўйин олдидан италияликлар яққол фаворит саналган бўлса-да, уларга қарши Австрия жанг таклиф қилди.

Баҳснинг асосий таймлари голсиз якунланди. Қўшимча бўлимларда Италия иккита, Австрия битта гол урди.

Италия — Австрия 2:1

Голлар: Кьеза (95), Пессина (105) — Калажич (114).

Италия – Доннарумма, Спинаццола, Бонуччи, Ди Лоренцо, Ачерби, Жоржиньо, Верратти (Локателли, 67), Берарди (Кьеза, 84), Барелла (Пессина, 67), Инсинье (Кристанте, 108), Иммобиле (Белотти, 84). 

Австрия – Баҳманн, Алаба, Лайнер (Триммель, 114), Драгович, Ҳинтереггер, Гриллич (Шауб, 106), Шлагер (Грегорич, 106), Лаймер (Ильзанкер, 114), Баумгартнер (Шопф, 90), Забитцер, Арнаутович (Калажич, 97).

Огоҳлантиришлар: Арнаутович (2), Ди Лоренцо (50), Барелла (51), Ҳинтереггер (103), Драгович (120+1).

Италия чорак финалда Белгия – Португалия жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг