Заҳарли илонларнинг фанга номаълум тури топилди
Aвстралиялик тадқиқотчилар гуруҳи заҳарли илоннинг янги турини топди, деб ёзади Daily Mail. Бу судралиб юрувчилар материкнинг марказий қисмидаги чўл ҳудудларида яшайди.
Заҳарли судралувчининг янги турига чўл илони Demansia Cyanochasma — илмий номи берилди. Ўнлаб йиллар давомида бу тур илонлар бошқаларининг қариндоши сифатида таснифланган, аммо сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу ҳали ўзи алоҳида тур.
Aделаида университети генетики Жеймс Нанкивелл бошчилигидаги гуруҳ тадқиқотчилар Марк Хатчинсон, Бред Мариан ва Брайан Буш билан биргаликда илонлардан олинган тўқималар намуналарида топилган ноёб генетик фарқларни аниқлади ва бу уларнинг ижобий идентификациясига олиб келди.
Demansia Cyanochasma заҳарли бўлишига қарамай, одамлар учун жиддий хавф туғдирмайди ва асосан калтакесаклар билан озиқланади.
«Улар узунлиги тахминан 70 сантиметргача ўсади ва жуда нозик, уларнинг боши жуда кичик ва тишлари жуда қисқа», деб изоҳ берди Хатчинсон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter