Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юридик университетда ўртача иш ҳақи 6 млн сўмдан зиёдни ташкил этмоқда

Юридик университетда ўртача иш ҳақи 6 млн сўмдан зиёдни ташкил этмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент давлат юридик университети жамоатчиликка молиявий фаолияти тўғрисидаги маълумотларни очиқ ва шаффоф эълон қилишни йўлга қўйди.

Университет Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, 2019 молиявий йилида университет даромадлари 79 миллиард 323 миллион 700 минг сўмни ташкил этган. Даромаднинг 85,4 фоизи ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган. 

Университет 72 миллиард 502 миллион 200 минг сўм харажат қилган. Ушбу маблағнинг 58 фоизи иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўлов ва нафақалар, иш ҳақидан ажратмалар учун сарфланган.

Талабалар учун стипендия тўловларига 10 миллиард 816 миллион 500 минг сўм ажратилган.

Қайд этиш керак, ТДЮУ ходимларининг ўртача иш ҳақи 6 миллион 333 минг сўмни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг