Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яқин кунлар учун тезкор об-ҳаво ахбороти эълон қилинди

Яқин кунлар учун тезкор об-ҳаво ахбороти эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати янги ахборот билан чиқди. 

Унга кўра, 2024 йил 25-31 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Ҳафта бошида 24 январ санасидан бошлаб республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланиши хабар берилганди. Кўпгина ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг