Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлдаги ҳовлидан қадимий қабр топилди. Ишга прокуратура ва ИИБ аралашган

Янгийўлдаги ҳовлидан қадимий қабр топилди. Ишга прокуратура ва ИИБ аралашган

Яқинда Янгийўл туманинг «Маданият» маҳалласидаги Бахт кўчаси 35-уйда истиқомат қилувчи С.Абдуғаниеванинг ҳовлисида қазилган чуқурдан қадимий қабр топилди.

Хонадон эгасининг мурожаати асосида Янгийўл тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ва туман ИИБ бўлими вакиллари, Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳовлидаги чуқурда қазишма ишларини олиб боришди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, мутахассислар мазкур қадимий топилма милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига оид Қовунчи маданиятига тааллуқли эканлигини қайд этишди. Қабрдан ўша даврда яшаган одамнинг суяк қолдиқлари (1 та склет) ва 9 хилдаги турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар (1 донаси синиқ ҳолда ҳамда 1 дона аёллар мунчоғи) олинди. Қадимий топилмалар Янгийўл шаҳридаги Усмон Юсупов уй-музейига топширилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг апрель ойида ҳам Ангрен шаҳридаги «Боғи Сурҳ» маҳалласининг Абай кўчаси 77-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Норматов ҳовлисидан топилган қадимий қабрда ҳам одамларнинг суяк қолдиқлари (2 та склет) ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар Қовунчи маданиятига оид эканлиги қайд этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг