Янги Тошкентда «Dynamic Tower» қурилиши мумкин

Тошкент IV халқаро инвестиция форумида қатнашган Dynamis Architecture асосчиси Дэвид Фишер яқин орада Американинг катта шаҳарларидан бирида динамик архитектура асосида янги лойиҳа бошланишини, шу билан бирга, худди шундай лойиҳа бир вақтинг ўзида Янги Тошкентда ҳам бошланиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Маълумот учун: динамик архитектура — бинолар ва иншоотларнинг ҳаракатлана оладиган, яъни ўз шаклини ёки ҳолатини вақт давомида ўзгартира оладиган илғор архитектура тури.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter