Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги дизайндаги 50 минг сўмликдан хато топилди

Янги дизайндаги 50 минг сўмликдан хато топилди

Аввалроқ янги дизайндаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Ижтимоий тармоқларда 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб хато ёзилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Марказий банк Матбуот хизматининг изоҳ беришича, мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлган. 

Шу сабабли янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилади ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг