Тузилаётган янги вазирлик, бекор бўлаётган бож тўловлари, МИБга таклиф қилинган пора, банкларнинг конверсион амалиёти, Ўзбекистондаги зумрад кўл ва бошқа хабарлар
Бугун, 2 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Сиёсат
Эксклюзив видео: «Олдимизда қандай йўл турганини Манас мисолида кўрсатмоқчиман»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 30 март куни Жиззах вилоятига ташрифи чоғида Дўстлик туманидаги Манас қишлоғига борган эди. Тарихдан маълумки, Катта Фарғона канали жасоратларча 45 кунда қазиб чиқилган эди, Манас қишлоғи ҳам 45 кунда обод бўлди.
Ўзбекистонда яна битта вазирлик тузилади
Барча тадбиркорлик субъектларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши доирасида товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш бўйича танлов (тендер) савдоларида белгиланган тартибда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Жамият
Қашқадарёда икки ойда 400 дан ортиқ оила бузилди
Шунингдек, Китоб туманида 58 та (ўсиш 9 та), Нишон туманида 16 та (ўсиш 7 та), Ғузор туманида 16 та (ўсиш 7 та) оилавий ажримлар ҳисобга олинган.
Тўрақўрғон ИЭС қачон ишга тушиши маълум қилинди
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси Наманган ҳудудий бўлими инспектори Шерзод Ҳожиевнинг таъкидлашича, мазкур муҳим лойиҳа бўйича бунёдкорлик ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўладими?
Айни пайтда Ўзбекистон ХМТга аъзо эмас. Мазкур ташкилот вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.
Ўзбекистонда 500 дан ортиқ маҳсулотга бож тўловлари бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги лойиҳалаштириш бошқармаси миллий агентлиги «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва бож-тариф тартибга солинишини такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳужжат лойиҳасини эълон қилди.
Алишер Усмонов бойлигини кимга қолдиради?
Экспертлар фикрига кўра, бой-бадавлат ишбилармонларнинг тўғридан-тўғри ворислари ҳар доим ҳам энг мос келадиган бошқарувчи бўла олмайди.
Дунёда нечта фан бор? Уларнинг нечтаси Ўзбекистонда ўқитилади?
Мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида 23 та ўқув фани ўқитилади. Ушбу ўқув фанлари ўқувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш учун энг зарур бўлган билимлар мажмуини қамраб олади.
Маданият
Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини нишонлаш бўйича Президент қарори имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2 апрель куни «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида» қарорни имзолади.
Ҳодиса
Шаҳрисабзда 78 ёшли чол жиноятга қўл ўрди
Айни пайтда ҳолат бўйича Н.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми ва 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
12 кунда машинасининг ойнасини қорайтирган 500га яқин ҳайдовчи аниқланди
ЙТҲ оқибатида 248 нафар фуқаро жароҳатланган, уларнинг орасида ҳалок бўлганлар ҳам бор.
Чилонзорда ташлаб кетилган бир неча кунлик чақалоқ шифохонага жойлаштирилди
Унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Хивада фуқаро МИБ ходимига пора таклиф қилди
Мазкур ҳолат бўйича фуқарога нисбатан тўпланган ҳужжатлар ҳамда далилий ашёлар терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш учун Хива шаҳар прокуратурасига юборилди.
Спорт
Сэр Алекс Фергюсон терма жамоада: илк ва сўнгги имкон
Дуранг Шотландияни кейинги босқичга олиб чиқди. Фергюсон футболчиларни вазифани бажарганликлари билан табриклаб, тиббиёт хонасига шошилди. Эшик ёнида дисквалификация қилинган жамоа сардори Грэм Сунесс йиғлаб турарди: «У ўлганга ўхшайди...».
Иқтисодиёт
Доллар ва евро курси кескин пасайди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 3 апрелдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Нақд хорижий валюта чиндан ҳам берилаяптими?
Хўш, банклар конверсион карталардан хорижий валютани нақдлаштириб беришни бошладими? Бир картадан қанчагача нақд пул ечиб олиш мумкин? Бунинг учун қанча миқдорда комиссия олинади?
Технология
Самарқандда машинада ўтириб кино кўрадиган кинотеатр ҳақида ёзган эдик. Кейинроқ ғалати кутубхоналар қурилаётганини ҳам хабар қилгандик. Бугун ана шу ишларни қилиб юрган йигитлар яна бир ғалати янгиликка қўл уришди. Дронлар билан фермерларнинг эканларига дори сепиб беришди.
Тошкент вилоятида «Ақлли шаҳар» қурилиши учун 246,2 гектар ер майдони ажратилади
Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Дунё
БМТ омборхоналари кулга айланди
Ёнғиннинг сабаби ҳануз аниқланмаган. Бироқ воқеа жойига етиб борган ўт ўчиришга масъул ходимлардан бирининг айтишича, электр тармоғидаги қисқа туташувлар оқибатида ёнғин юз берган.
Эрдўғон Исроилни террор сиёсатида айблади
Туркия ташқи ишлар вазирлиги Исроилдан тезда тинч намойишчиларга қарши куч ишлатишни бас қилишни талаб қилган.
Мисрда президент сайлови: сайловчилар Муҳаммад Салоҳга «овоз» беришди
Биринчи босқич натижаларига кўра, сайловларда аҳолининг 40,08 фоизи иштирок этган. 1,5 миллионга яқин бюллетень атайин нотўғри белгиланган.
Тавсия қиламиз
2018—2019-ўқув йилида коллеж ва лицей битирувчилари 11-синф ўқувчилари билан бирга ўқишни тугатиб, бирга кириш имтиҳонларини топширишади. Ўқитилаётган дастурлар эса икки хил. Тест саволлари қайси дастур асосида тузилади? Икки хиллик бўлса адолат бузилмайдими?!
Фотосаёҳат. Ўзбекистонда зумрад кўл борлигини биласизми?
Кимдир сизга «Damas» автомобилида бу ерга саёҳат уюштириб беришни таклиф қилса, буни рад этинг. Маҳаллий аҳоли билан суҳбатда маълум бўлишича, бу дараларда «Damas»да юриш ҳаётни гаровга қўйиш билан баробар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter