Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 34 даражагача кўтарилиши мумкин

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 34 даражагача кўтарилиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзгидромет» ҳафта давомида Ўзбекистонда кутиладиган об-ҳаво хусусида хабар берди. 

Бу ҳафтада ҳам Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириши давом этади.

Душанбадан жумагача жанубий оқим кучаяди, яъни иссиқ ҳаво республикамиз ҳудудини қамраб олади.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 17-22 даража атрофида, 20-22 апрелда кундузи 25-30 даража, 23-24 апрелда 27-32 даража, жанубда ва чўл зонасида айрим жойларда 33-34 даража иссиққача кўтарилади, бундай ҳароратлар шу давр учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 6-8 даражага юқоридир. Эслатиб ўтамиз, апрелнинг шу кунлари учун максимал ҳарорат рекордлари 32-34 даражани, жануб ва чўл зоналарида эса 35-37 даражани ташкил қилган.

Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига ҳафтанинг иккинчи ярмида ғарбий Қозоқистондан нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими киришни бошлайди. 23 апрелда Қорақалпоғистонда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат пасайиб 24 апрелда кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг