Учта китоб тақдим этилди
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тарихи, ривожланиш босқичлари ва бугунги кундаги фаолиятига оид учта китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
«Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси: замон билан ҳамқадам» номли китоб-альбоми ЎзМТРКнинг тарихи ва бугунги кундаги фаолиятига бағишланган бўлиб, асосан, тарихий фотосуратлар ва аниқ факт ва рақамлар ёрдамида тизимдаги телерадиоканаллар ва корхоналарнинг ривожланиш босқичлари, мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлар, фойдаланилаётган замонавий технологиялар акс этган.
«Телевидение менинг тақдиримда» номли илмий-оммобоп тўпламда ўзбек телерадиожурналистикаси тарихи ва бугунига оид туркум мақолалар, шунингдек, эссе, очерк ва бадиалар жамланган. ЎзМТРК тизимида фаолият олиб борган устоз журналист ва режиссёрлар, тасвирчи ва продюссерлар, шунингдек, техник ходимларнинг гўзал хотиралари ўрин олган.
«Радио ва телевидение» номли китобда телерадио журналистикасининг тадрижий тараққиёт босқичлари, жанр хусусиятлари ҳамда ўз даврида мазкур соҳага улкан ҳисса қўшган ва қўшаётган журналист, режиссёр, диктор-бошловчилар ҳаёти ва ижоди, шунингдек, бугунги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат телерадиоканаллар ҳақида сўз боради. Китоб кириш ва 5 асосий бобдан иборат. Унда юртимизда радионинг пайдо бўлиши, ривожланиш босқичлари ва радиоканалларнинг бугунги фаолияти батафсил таҳлил этилган.
Сўз олганлар мазкур китобларнинг аҳамияти жуда юқори эканини эътироф этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter