Туркиядаги зилзилада йўқолган 2 нафар ўзбекистонлик топилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.
2023 йил 7 феврал соат 17:00 ҳолатига, Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар ўзбекистонлик вафот этган, 15 нафар ватандошимиз қидирилаётган эди, булардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидириш давом этмоқда.
Шунингдек, 17 нафар ватандошимиз (булардан 13 нафари спортчилар)нинг зилзила содир бўлган ҳудуддан Истанбулга келишларига ёрдам кўрсатилган.
Қидирув ва ёрдам ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter