Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг бренди нима учун ишлаб чиқилди?

Тошкентнинг бренди нима учун ишлаб чиқилди?

Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт брендининг тақдимоти ташкил қилинди. Тақдимотда бренддан фойдаланиш услублари, шаҳарнинг ижобий қиёфаси ҳамда имижини бренд орқали кўрсатиш ҳақида гап борди.

Тошкент шаҳар Жамоатчилик кенгашининг раиси Ҳикмат Абдураҳмонов бренд нафақат пойтахт қиёфасини, балки унинг иқтисодий салоҳияти, Ўзбекистондаги ҳудудлар орасида ўзига хос рақобатбардошлиги жиҳатлари, унда илм-фан, инновацион лойиҳалар жадал суръатлар билан такомиллашиб бораётганини акс этишини таъкидлади.

Брендни ишлаб чиққан «MA’NO branding» компаниясининг асосчиси Элина Ибрагимова ҳамда дизайнер Тимур Саъдийлар бренд тасвиридаги рамз ва белгиларнинг ўзига хос тасвирига изоҳ беришди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июлида Тошкент шаҳар жамоатчилик кенгашининг экспертлари Тошкент шаҳар бренди устида иш олиб боришди. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Бир неча ой мобайнида давом этган Тошкент шаҳрининг бренд танловида 118 нафар рассом ҳамда дизайнерларнинг 310 дан ортиқ ишини кўриб чиқди. Ноябрь ойида саралаб олинган 6 та иш Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим қилинди, депутатлар кенгашининг 2019 йил 12 январда қабул қилинган қарорига кўра «MA’NO branding» компаниясининг бренд тасвири тасдиқланди.

Тошкент шаҳрининг туризм брендида олтин рангда пойтахтнинг очиқ дарвозалари ва «Т» ҳарфи шаклидаги Тошкентнинг тинчлик барқарор бўлган мусаффо осмони тасвирланган. Ушбу тасвирлар Тошкент шаҳрида қут-барака, фаравонлик аримаслик рамзини ифодалайди.

Тошкент шаҳри бренди тасвиридан сайёҳлар учун буюмлар, эсдалик совғалари ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг