Тошкентдаги писта қадоқлаш цехида ёнғин содир бўлди
2019 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида «Bahtiyor Factor» МЧЖга қарашли писта қадоқлаш цехида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Цех ишчиси, Т.П.(исмли аёл) куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
«Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда», дейилади ИИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманидаги фермер хўжалиги дала майдонидаги ёнғинда дала қоровули ҳалок бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter