Тошкентда иккита асосий йўл вақтинча ёпилади

Эртага, 22 май куни Тошкентда Uzexpocenter ва Intercontinental кўргазмалар мажмуаси ҳудудида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтади.
Шу сабабли соат 6:00 дан 13:00 гача қадар бир неча йўналишлардаги йўл қисмлари ёпилади:
- Кичик халқа автомобиль йўли — Бўзсув кўпригидан (мўлжал: Минор масжиди ва Малика) Чингиз Айтматов кўчаси билан кесишмагача;
- Шароф Рашидов шоҳкўчаси — Халқаро бизнес марказидан Осиё кўчаси билан кесишмагача.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ноқулайликлар учун узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter