Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига мурожаат қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига мурожаат қилди

Фото: Xabar.uz

30 июн «Ёшлар куни» муносабати билан жорий йилнинг 25 июн куни «Янги нафас», «Ватан қалқони» оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро олимпия кунига багишланган «Olympyc day» мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда. 

Шу муносабат билан шаҳримиздаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.

23 июн куни соат 00:00 дан 25 июн куни соат 10:00 гача:

- Aфросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Aфросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;

25-июн куни соат 5:00 дан соат 8:00 гача:

- Aфросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Aфросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;
-  Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.



Ҳайдовчилардан узр сўраган ҳолда, уларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг