Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент бўйлаб иссиқ сув таъминотида узилишлар кузатилади

Тошкент бўйлаб иссиқ сув таъминотида узилишлар кузатилади

Фото: Xabar.uz

Июл ва август ойларида иссиқ сув таъминотида режали 5 кунлик узилишлар кузатилади.

Маълумотларга кўра, ёз мавсумида асосий иссиқлик энергияси таъминотчиси — «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖ томонидан 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу ишлар доирасида 1-8-ИМ иссиқлик марказларида таъмирлаш ишлари босқичма-босқич таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли, июл ва август ойларида Тошкент шаҳрининг айрим туманларида режа-жадвал асосида иссиқ сув таъминоти 5 кунлик муддатга тўхтатилади.

Сув таъминоти вақтинча тўхтатиладиган ҳудудлар ва саналар ушбу ҳаволада келтирилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг