Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тил тараққиётнинг тарозиси

Тил тараққиётнинг тарозиси

Дунёдаги барча мустақил давлатларнинг мавжудлик мезонлари ҳақида гап кетса, даставвал, унинг расмий тили кўз олдимизда гавдалаади. Дарҳақиқат, миллатнинг миллат, халқнинг халқ эканини билдирувчи энг муҳим белги унинг давлат тилидир.

Мутахассисларнинг фикрича, дунёда 7000 тил бўлса, уларнинг аксарияти ўлик тилга айланиб бораётгани ҳам рост. Табиийки, истеъмолда бўлмаган тил, истифода этилмаган сўз таназзулга юз тутади.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбек тили байрами куни муносабати билан республикамизнинг турли вилоят, туман ва шаҳарларида худди шу сана муносабати билан маърифий тадбирлар ўтказилаётгани ҳам қувонарлидир.

Ана шундай маърифий тадбирлардан бири 20 октябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида онлайн тарзда ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири, профессор Абдуғаффор Қирғизбоев иштирок этди. Шунингдек, тадбирда институт раҳбарияти, профессор ўқитувчилар, талаба, магистрант ва меҳмонлар иштирок этишди. Жами 1000га яқин қатнашувчилар иштирокида ўтказилган тадбирга институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Рузимурат Чориев модераторлик қилди.

Тадбир аввалида институт ректори, профессор Ўктам Умурзоқов барчани байрам билан самимий табриклади. Сўнгра А.Қирғизбоев департамент томонидан амалга оширилган бир қатор ишлар борасида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг «Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак», –  деган фикрлари ҳаёт учун йўлланма, тараққиёт учун қўлланма бўлиши аниқ.

Бугунги кунда Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Атамалар комиссиясининг давлат тилининг ривожи ва унинг тарғиботи, оммалаштириш борасида бир қатор амалий, ижобий ишларни амалга ошираётганини таъкидлаш ўринлидир.

«Тил – тақдиримиз, тарихимиз тақозоси, тараққиёт тарозиси» деб номланган адабий-маърифий тадбирда талабалар ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди, баъзи талабалар эса тилга бағишланган видеороликларини намойиш этишди.             

Раҳимбой Жуманиёзов,
институт матбуот хизмати раҳбари

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг