Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда бозор сотувчилари қамалди

Термизда бозор сотувчилари қамалди

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди собиқ «Юбилейний» бозорининг 13 нафар ишчисини бозорнинг янги жойга кўчирилишига қаршилик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортди, дея хабар қилди Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг аёл кишини мажбурлаб автобусга чиқармоқчи бўлаётгани акс этган видео тарқалган эди.

ИИБ хабарига кўра, 4 январь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар эски «Юбилейный» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни шаҳар ҳокимининг қарори билан «Яшил дунё» савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда, бундан олдин янги ҳудуддан савдо расталари ажратилиб, эски ҳудудни тарк этиш ҳақида огоҳлантирилганига қарамасдан бир гуруҳ сотувчилар норозилик билдириб, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатишган ва жамоат тартибини бузишган.

Жумладан, барча сотувчилар 2022 йил давомида бир неча маротаба, охиргиси жорий йилнинг 3 январь куни эски бозор ҳудудида 4 январь куни бузиш ишлари бошланиши ҳақида огоҳлантирилганини таъкидланади.

Бозор ҳудудига жамоат тартибини тиклаш учун жалб қилинган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан 14 нафар ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва улар билан тушунтириш-профилактик ишлари олиб борилган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 6 нафар фуқарога БҲМнинг 3 баравари миқдорида, 3 нафар фуқарога БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима, 4 нафар фуқарога эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг