Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тележурналист Илҳом Авазов вафот этди

Тележурналист Илҳом Авазов вафот этди

Бугун, 6 август куни «Madaniyat va ma'rifat» телеканалининг истеъдодли журналисти Илҳом Авазов  оламдан ўтди.

«Илҳом Авазов ўзининг билими, кенг дунёқараши, серғайратлиги билан алоҳида ажралиб турарди. Телеканал ривожи учун ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган жонкуяр инсон, меҳнаткаш ижодкор эди. У ўзининг хушмуомаласи, самимийлиги билан телеканал жамоасининг меҳрини қозонган эди. Ҳамкасбимизнинг бевақт вафоти телеканал жамоасини чуқур қайғуга солди. Яхши инсон ҳамиша илиқ хотиралар билан ёдга олинади», дейилади «Madaniyat va ma'rifat» телеканали хабарида.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг