Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқарида XXI аср. Қишлоқларимизда эса бундай қўрқинчли аҳвол (фото)

Ташқарида XXI аср. Қишлоқларимизда эса бундай қўрқинчли аҳвол (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги «Ўтарчи» МФЙ янги қишлоқ аҳолисидан мурожаат келди.

Маълум бўлишича, қишлоқ  аҳолиси  бир неча йилдан буён хавф-хатар остида яшашмоқда. Бунга сабаб — қишлоққа электр симёғочлари ўрнатилмагани.

Беш йилдан буён қишлоқдаги  60 хонадонда яшовчи 500 га яқин аҳоли, шу қаторида, ёш болалар ҳар куни шу (расмдаги) қулбола симёғочлар ўрнатилган кўчадан ўтишга мажбур. Қишлоқ аҳолиси бир неча бор Пастдарғом туман электр таъминоти корхонасига ва туман ҳокимлигига мурожат этган бўлса-да, бу муаммо ўз ечимини топмаган.

Фото: «Xabar.uz»

— Ҳар сафар шамол бўлганда ёки ёмғир ёққанда кўчага чиқишга  қўрқамиз, ўзимиз имкон даражамизда  ўрнатган қўлбола симёғочларимизда тебранаётган электр сими доим бизга хавф солади. Яхши таянч столба ўрнатайлик десак, маблағимиз етмайди. Электр энергияси хақини ўз вақтида тўлаб боряпмизку, — дейилади мурожаатда. 

Фото: «Xabar.uz»

XXI асрда яшаяпмизу, қишлоқларимизда бундай қўрқинчли аҳвол. Бу ҳудуд аҳолисини беш йилдан буён қийнаб келаётган муаммога мутасаддилар тезда эътибор қаратишади ва у ўз ечимини топади деган умиддамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг