Таниқли журналист Абдурауф Қоржовов вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон телерадиокомпаниясида фаолият юритган Абдурауф Қоржовов 68 ёшида вафот этди.
Абдурауф Қоржовов 1956 йил 21 сентябрда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида таваллуд топган. 1981 йилда Тошкент давлат университети – ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетини тамомлаган.
Ўз меҳнат фаолиятини «Ўзбекистон овози» газетасида дастлаб мусаҳҳиҳ, кейинроқ эса мухбирликдан бошлаган.
Абдурауф Қоржовов 1992-2019 йиллар давомида Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг мухбири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир, директор ўринбосари, «O‘zbekiston 24» телерадиоканали бош муҳаррири лавозимларида фаолият кўрсатган.
2020 йилдан буён «Янги Ўзбекистон» газетасида ишлаётганди.
Xabar.uz жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter