Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори ишдан олинди
Шухрат Вафоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда Gazeta. uz нашри ўз манбасига асосланиб ёзмоқда.
Унинг ўрнига Президент Администрацияси масъул ходими Баҳодир Раҳматов тайинланиши кутилмоқда. Шунингдек, агентликда штатлар ҳам қисқартирилади.
Ушбу агентлик 2021 йил июл ойида ташкил этилган. Шуҳрат Вафоев уни 2022 йил сентябрдан бошқариб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter