Совуқ давом этадими? «Ўзгидромет»дан ҳафталик об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология маркази бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бу ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари сибир антициклони периферияси таъсири остида бўлади, у Россиянинг Уралдан Охота денгизигача бўлган кенг ҳудудини ўз ичига қамраб олади. Ушбу антициклоннинг периферияси Қозоғистон орқали бизнинг ҳудудимизга кириб келади.
Шу муносабат билан декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Албатта, бизнинг мамлакатимизда Сибир ва шимолий Қозоғистон ҳудудларидаги каби совуқ кутилмайди, лекин меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган ҳарорат ҳафта давомида сақланиб туради.
Демак, биз янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?
Бу савол ҳар бир янги йил арафасида пайдо бўлади. Одамлар онгида янги йил байрамлари одатда қор билан боғлиқ.
Бироқ, Ўзбекистон аҳолиси, сайёрамизнинг бошқа жанубий ҳудудлари сингари, ҳар доим ҳам Янги йилни қор билан кутиб олишмайди. Кейинги йиллардаги статистик маълумотларга кўра, Тошкентда ушбу кунларда ёғингарчилик 3-4 йилда ўртача бир марта бўлади. Бироқ, бу ёғингарчиликлар ҳар доим ҳам қор кўринишида бўлмайди. Янги йил кечасида қор ёғиши янада кам бўлади.
Энг иссиқ Янги йил байрамлари 2009 йилдан 2010 йилга ва 2015 йилдан 2016 йилга ўтишда кузатилган, бунда кундузги ҳарорат 31 декабрда ва 1 январда 18-19 даража иссиқ бўлган.
Якшанба куни 27 декабрда ёғиб ўтган қор бу йилги сўнгги қор эди, Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб оладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter