Сирдарё вилояти ҳокими ҳар йилги анъанасига содиқ қолди (фото)

Кимдир туғилган кунида ўзгалардан совға кутса, яна кимдир бу кунда, аксинча, ўзгаларни совға билан хушнуд қилишни хоҳлайди. Вилоят ҳокими Ғофуржон Ғаниевичнинг ҳам ҳар йили таваллуд топган санаси — 21 апрель куни Гулистон шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси»ни зиёрат қилиб, болажонларни турли совға-саломлар билан йўқлашдек одати бор.
Анъанани бузмаган ҳолда бугун ҳам вилоят ҳокими мазкур муассасага ташриф буюриб, 9 та хонадоннинг барчаси учун алоҳида аталган торт ва бошқа совғаларини улашди, дея хабар берди Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter